15:08 | 02.10.23

                       

Самарқандда Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда экология вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этган.

Самарқанд шаҳрида 2023 йилнинг 1-15 октябр кунлари COP-28 иқлим ўзгариши бўйича конференцияси муносабати билан Марказий Осиё ёшлар эко-оромгоҳи ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Бугун, 2 октябр куни эко-оромгоҳ байроғини кўтариш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Қайд этилишича, маросим «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида ўтказилган. Очилиш маросимида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ёшлар масалалари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, «Замин» халқаро жамоат фонди ижроия органи раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдуқаҳҳор Абдуғаниев иштирок этган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тадбир доирасида халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг 60 дан ортиқ экофаол етакчилари учун семинар ва учрашувлар ўтказилиб, Марказий Осиё стратегияси ҳамда «Йўл харитаси» бўйича муҳокамалар ташкил этилиши маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: