9:14 | 18.11.23

                       

Самарқандда масжид ёниб кетди — видео

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, яна кўплаб бинолар ёнғин оқибатида йўқ бўлган.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бугун, 18 ноябрга ўтар кечаси тунда жуда кучли ёнғин содир бўлди. Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, оқибатда ҳудудда жойлашган масжид ва бир нечта турар-жой бинолари ёниб кетган.

Ёнғинни ўчиришда олтита ўт ўчириш машинаси иштирок этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, улар ёнғинни тезда ўчиришган, аммо маҳаллий аҳоли ёнғин кўплаб биноларни йўқ қилганини айтмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: