16:32 | 29.12.23

                       

Самарқандда темирйўл ходими «Афросиёб» поезди уриб кетиши оқибатида вафот этди

У шеригининг огоҳлантириш ишораларига эътибор қаратмаган ва катта тезликда келаётган электропоезднинг сигналини ҳам эшитмаган.

Шу йилнинг 27 декабр куни «Афросиёб» электропоезди йўл созловчисини босиб кетди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий муносабат билдирди.

Фото: Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр

Маълум қилинишича, «Бухоро минтақавий темир йўл узели» УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида тезюрар «Афросиёб» электропоезди машинисти томонидан берилган камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари ва 9 нафар йўл созловчилар биргаликда таъмирлаш ишларини амалга оширишган.

Темир йўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган йўл созловчиси М. Ш. йўл бригадирининг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ҳамда Афросиёб электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини ҳам эшитмаган. Оқибатда Тошкент-Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли «Афросиёб» электропоезди йўл созловчисини уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлаб ҳалок бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: