14:38 | 25.10.23 597

Самарқандда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қурбонларнинг энг кичиги уч ёшда.

Самарқандда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, мазкур воқеа 2023 йил 15 октябр куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги далаҳовлида содир бўлган.

Millar кўрсатувида воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилди.

Унга кўра, хонадон эгалари бу ерга фақат шанба, якшанба кунлари келиб, уйдан хабар олиб туришган.

«Янга ёрдам беринг, фалокат»,- деб уй эгасининг ўғли бақиргандан сўнг қўшни аёл ёрдамга шошилган.

Унинг сўзларига кўра, ёрдамга келганлар хонага киришганда, ҳамма вафот этган бўлган.

Қўшни аёлнинг айтишича, уйда хонадон эгасининг учинчи синфда ўқийдиган қиз невараси ва тўрт ёшлардаги ўғли бўлган.

Кейинчалик ўрганишлар натижасида аёл 53, қиз тўққиз, ўғил бола уч ёшдалиги маълум бўлган.

«Биз хонадонга бир неча маротаба борганмиз. Ҳар борганимизда дарвозаси қулф бўларди. Ҳолат юз берган куни, бозор куни, ҳақиқатан бордим, кўрдим.
Аёли атрофларни тозалашга келган экан. Уйга кириб энди қанақа ҳодиса юз берган, экспертлар, бошқалар бор эди, кира олмадим» – дея айтиб ўтган Оқдарё тумани «Газ таъминоти» бўлими ходими.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.