22:34 | 17.11.23

                       

Самарқанддаги ўқув полигонида парвоз қилган экипаж ҳалокатга учради

Оқибатда, вертолёт экипажининг барча аъзолари ҳалок бўлган.

Мудофаа вазирлиги берган хабарга кўра, бугун, 17 ноябр куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли MI-8 вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учраган.

Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳодиса жойида махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Вазирлик ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: