14:55 | 16.02.24

                       

«Самарқанд билан бир хил миқдорда мева-сабзавот етиштирадиган Андижон 5 баробар кам экспорт қилади» — Президент

Мирзиёев Самарқанд билан бир хил миқдорда мева-сабзавот етиштирадиган Андижон 5 баробар кам экспорт қилишини танқид остига олди. У Андижонда ҳали ишга солинмаган имкониятлар ва салоҳият жуда катта эканини айтди.

Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари вилоят жадал суръатда ривожланаётгани, саноати бўйича республикада тўртинчи ўринга кўтарилганини қайд этди. Вилоят йилига 280 минг тонна пахта, 530 минг тонна ғалла ва 2,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштиради.

Шу билан бирга, Андижонда ҳали ишга солинмаган имкониятлар ва салоҳият жуда катта экани кўрсатиб ўтилди. Андижон вилояти саноати йирик корхоналарга боғланиб қолган. Унинг 70 фоизини Андижон шаҳри ва Асакадаги машинасозлик корхоналари беряпти.

Вилоят экспортининг 82 фоизини, тайёр маҳсулотларда 76 фоизини тўқимачилик бермоқда. Самарқанд билан бир хил миқдорда мева-сабзавот етиштирадиган Андижон 5 баробар кам экспорт қилади. Меҳмонхона ўринларини 90 фоизи ҳам биргина Андижон шаҳрида.

Давлат раҳбари эскича ишлаш билан узоққа бориб бўлмаслигини, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ўзгариши кераклигини қайд этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: