18:13 | 20.05.24

                       

Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча Афросиёб қатонови йўлга қўйилади

«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча Афросиёб поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Самарқанд ва Тошкентни боғловчи Афросиёб поезди қатнови оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 24, 25, 26 май кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида Афросиёб электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши;

  • Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.

776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши;

  • Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz», — дейди «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: