19:21 | 05.06.24
Самарқандда 20 ёшли қизнинг ўзидан 10 ёш катта собиқ йигити видеоларини тарқатмаслик учун минг доллар талаб қилди. У аввал ҳам қизни қўрқитиб пул ва телефон олган.
Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан товламачилик жинояти фош этилди.
Қайд қилинишича, Қўшработлик 30 ёшли шахс ҳали турмушга чиқмаган 20 ёшлардаги қиз билан яқин муносабатда бўлган. У ҳам етмагандек ўша вазиятни видео тасвирга олган ва орадан вақт ўтиб, муносабатлар ёмонлашганлиги сабабли ушбу тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан дастлаб 800 000 сўм пул ҳамда янги қўл телефони олган.
Орадан маълум вақт ўтгач, ўша шахс қиздан яна товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. 2024 йил 14 май куни Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи аризачидан 1 миллион 200 минг сўм пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатл ҳужжатлаштирилган ва жиноят содир этган шахс тегишли тартибда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: