19:21 | 11.06.24

                       

Самарқандда 23 ёшли йигит Captiva’да зўрлик билан олиб кетилди

Самарқандда 23 ёшли йигит Captiva’да зўрлик билан олиб кетилди. У бир қизнинг номусига тегишда айбланмоқда.

Самарқандда 23 ёшли йигитни ўзи қилмаган иши учун қийнаганлар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Самарқандда 23 ёшли йигитни тоғаси ва отасининг кўз олдида зўрлик қилиб, Captiva машинасида олиб кетишди. Ургутлик 29 ёшли йигит ташаббуси билан қилинган мазкур жиноят иши юзасидан тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилган. Натижада, жиноят содир этган шахс ва унинг шериклари қўлга олинган. Маълумотларга кўра, айбланувчилар йигитни ўзи қилмаган жиноятни тан олишга мажбурлашган. Улар йигитни 1 сутка қийноққа солиб, бир қизнинг номусига тегишда айблашган. Жиноят юзасидан гумондорнинг уйи белгилаган тартибда текширилганда, уйдан гиёҳвандлик моддалари топилган. Гумондор ва унинг икки нафар шеригига Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) билан ушланган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: