8:51 | 03.02.24

                       

Самарқандда 300 мингдан ортиқ пиротехника воситалари кўмиб ташланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган пиротехника воситалари судларнинг қарорлари билан йўқ қилинди.

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида қонунбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган пиротехника воситалари судларнинг қарорлари билан йўқ қилинди.

Фото: Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати

2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилояти ФВБга қабул қилинган 324 774 дона тури хилдаги пиротехника воситалари белгиланган тартибда йўқ қилиш комиссияси ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида зарарсизлантирилиб, кўмиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилган. Бу бўйича Божхона қўмитаси раисига сенатор сўрови юборилганди.

Унда пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳолатлардан, айниқса, кексалар, беморлар, ёш болалар ва бошқа тоифадаги фуқароларнинг байрам кунлари тинчлиги бузилгани, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама этилиб, фойдаланувчиларнинг божхона органларига эътирозлари баён қилингани айтиб ўтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: