13:11 | 02.02.24

                       

Самарқандда Англияга ишга юборишини айтиб, фуқароларнинг пулини олган шахс ушланди

У 7 кишидан салкам 200 млн сўм ўзлаштирган.

Самарқандда 7 кишини Англияга ишга юборишини айтиб, уларнинг салкам 180 миллион сўмдан ортиқ пулини олган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Фуқаро Л.С. 7 кишини Англияга ишга юборишини айтиб, фирибгарлик қилган. Бунинг эвазига у фуқаролардан жами 13 800 АҚШ доллари, 510 ЕВРО ва 6,8 миллион сўм олган.

Шу каби департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан яна бир тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Б.И. 3 кишининг ишончига кириб, уларни Польша давлатига ишга юбориши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: