7:39 | 06.06.24

                       

Самарқандда аёл эридан ўч олиш учун вояга етмаган фарзандини қийнади

Самарқандда аёл эридан ўч олиш учун вояга етмаган фарзандини қийнади. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда 32 ёшли аёл вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳар «Нурафшон» маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Ф.М.(аёл), айни дамда чет элда бўлган турмуш ўртоғи (қонуний никоҳдан ўтмаган) билан ўзаро келишмовчилик натижасида, эрига жаҳл қилиб, вояга етмаган фарзандига нисбатан жисмоний куч ишлатиб қийнаган.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.

Ҳозирда боланинг соғлиги ва аҳволи яхши.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: