20:02 | 27.05.24
Самарқандда 26 ёшли аёл рашк сабабли ўзини тепаликдан ташламоқчи бўлди. Унинг тўрт нафар фарзанди борлиги аниқланган.
Самарқанд шаҳрида ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида содир бўлган. 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўприги олдидаги қувурдан ўзини пастга ташламоқчи бўлган. Ҳодисага рашк сабаб бўлган.
Ҳодиса жойига дарҳол ИИБ ППХ ва ФВБ ходимлари етиб борган. ИИБ ходимлари аёл билан профилактик тушунтириш ишлари олиб боргач, у ниятидан қайтган ва ППХ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: