9:11 | 11.06.24
Самарқандда Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлишган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати Тойлоқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 10 июнь куни соат 18:10лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудида «Қўрғонча- Қундузак» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомашина йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчи ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: