10:59 | 02.02.23
Эркак гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган
ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси ходимлари билан биргаликда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Тадбир давомида Ургут тумани яшовчи 1992 йилда туғилган Қ.А. исмли фуқаро Жиззах вилояти Бахмал туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган К.К.га 2 килограм «опий» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Қ.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 8 килограмм «опий» гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган ҳамда процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда пора билан ушланган ҳокимлик ходими ёнидан гиёҳванд модда топилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: