15:41 | 09.06.24
Самарқандда ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланганлар аниқланди. Улардан 140,8 млн сўмлик жами 6 751 қути акциз маркасиз сигарет топилган.
Самарқанд шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “A.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Э.С. ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 140,8 млн сўмлик жами 6 751 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: