7:39 | 10.06.24

                       

Самарқандда котибаси билан ишқий муносабатда бўлган раҳбар видеосини тарқатмасликка пул сўраган шахс аниқланди

Самарқандда котибаси билан ишқий муносабатда бўлган раҳбар видеоcини тарқатмасликка пул сўраган шахс аниқланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан товламачилик жинояти фош этилди.

Маълум қилинишича, бир ташкилотда ишловчи бўлим бошлиғи раҳбари котибаси билан ишқий муносабатда бўлиб келган. 2024 йилнинг май ойида иккаласи бир манзилда учрашаётган вақтда, котибанинг бошқа севгилиси ҳолатнинг устига келиб қолган ва уларни видеотасвирга олган. У раҳбарни 10 минг АҚШ доллари бермаса тасвирларни тарқатиш билан қўрқитган. Товламачилар дастлаб 3 минг долларни қўлга киритиб, қолганини ҳам тезроқ беришини талаб қилишган. 20 май куни Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачидан аёл ва эркак 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат ҳужжатлаштирилган ва жиноят содир этган шахслар тегишли тартибда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: