11:01 | 19.01.24

                       

Самарқандда «Макаров» пистолетини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди – видео

Унинг уйидан «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гилзалар, ов милтиғи қисмлари ва ўткир тиғли жисмлар топилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам Жиноят Кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судланган 46 ёшли шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: