21:18 | 14.05.24
Самарқандда ўқувчи йигит 10 га яқин йигитлар томонидан дўппосланди. Ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигит билан муштлашган.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 1 нафар бола 10 га яқин мактаб ўқувчилари томонидан калтаклангани маълум бўлди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2024 йилнинг 8 май куни мактаб ўқувчилари 2007 йилда туғилган болани калтаклашган. Болалар дўкондаги савдо жараёнида қайтимни бериш масаласида тортишиб қолишган. Оқибатда, вояга етмаган бола мактабда 9-синфда ўқийдиган акаси ва унинг ўртоқларини дўконга чақириб келган. Муштлашув оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: