11:09 | 05.06.24

                       

Самарқандда мактаб ўқувчиси олти ёшли қизчани уриб юборди

Самарқандда мактаб ўқувчиси уриб юборган олти ёшли қизча вафот этди (видео).

Самарқанд вилоятида 2 июнь куни мактаб ўқувчиси отасининг машинасини рухсатсиз олиб кетиб, олти ёшли қизчани босиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Ургут тумани Янгихаёт маҳалласида содир бўлган. 9-синф ўқувчиси Nexia 2 машинасини рухсатисиз олиб, кўчага чиқиб кетган. Кейинроқ у катта тезликда йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли қизчани уриб юборган.

«Отамнинг машинасини рухсатсиз олиб кетдим. Қиз бирдан йўлга югуриб чиқди. Тормозни босдим, кўп марта босдим, лекин ишламади», — дейди ўқувчи.

Қиз касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: