11:33 | 23.05.24

                       

Самарқандда Nexia-2 уриб юборган талаба вафот этди

Самарқандда Nexia-2 уриб юборган талаба вафот этди. Уни пиёдалар йўлида машина уриб юборган.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши 21 май куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида СамДУнинг 4-босқич талабаси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Bugun.uz»га ҳолатни тасдиқлади.

Маълум бўлишича, марҳум ташкилотнинг педагогик таълим йўналиши координатори бўлган.

ЙҲХБнинг маълумотларига кўра, соат 23:30 атрофида Талабалар хиёбони кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган йигитни Nexia-2 машинаси уриб кетган. Йигит олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: