16:55 | 23.01.24

                       

Самарқандда қора қум аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган фуқаро ушланди

Унга 3 млн 400 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Каттақўрғон тумани бўлими томонидан тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Фото: Экология вазирлиги

Ер ости ва ер усти табиий бойликлари ноқонуний талон-торож қилинишининг олдини олиш мақсадида олиб борилган рейд давомида туманнинг «Баландравот» МФЙ ҳудудида ҳуқуқбузарлик аниқланди. Яъни фуқаро З. X. «Нарпай» канали атрофидан қонунга хилоф тарзда ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида қора қум аралашмасини қазиб олаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. З. X. БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 миллион 40 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: