19:15 | 29.01.24

                       

Самарқандда шифокор 25 йилдан бери таътилга чиқмагани маълум бўлди

Эндиликда шифохона унга қарийб 300 млн сўм тўлаб бериши керак бўлади.

Шифокор 1996 йилда шифохонада иш бошлаб, шифокор, бўлим мудири, бош шифокор ўринбосари лавозимларини эгаллаб, бор-йўғи икки марта меҳнат таътилига чиққан. 2023 йил октябр ойида 25 йиллик узлуксиз хизматни амалга оширган ҳолда ишдан кетишга қарор қилган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, 27 йиллик меҳнат фаолияти давомида у 2017 ва 2018 йилларда фақат икки марта таътилга чиққан. 25 йил давомида эса таътил олмаган.

Мутасаддилар шифохонанинг ўз ходимига қанча қарзи борлигини ҳисоблаб чиқишди. Унга кўра, таътилга чиқмаган пуллари қарийб 300 миллион сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ававлроқ Ўзбекистонда шифокор ва ҳамширалар қанча маош олаётгани бўйича маълумот берилганди,

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: