9:43 | 14.02.24

                       

Самарқандда тадбиркорлар электр ва газга ноқонуний уланиб, давлатга жами 5,6 млрд сўм зарар етказди

Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида назорат тадбирлари давомида энергия ресусрларидан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди. Улар электр ва газга ўзбошимчалик билан уланиб, давлат буджетига жами 5,6 млрд сўм зарар етказган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вилоятда энергия ресурсларидан қонуний ва мақсадли фойдаланиш юзасидан қатор тадбирлар ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирларда электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олганлар аниқланмоқда. Хусусан, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида тезкор ҳаракатлар олиб борилган. Унда Каттақўрғон тумани Кумушкент маҳалласида фуқаро Г.Ж. раҳбарлигида чиқиндиларни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи «М.Қ.Б» МЧЖга қарашли цех электр энергияси тармоғига ноқонуний улангани маълум бўлди. Тадбиркор бу ҳаракати орқали давлат буджетига 3,2 миллиард сўм миқдорида зарар етказган.

Шунингдек, 1993 йилда Пахтачи туманида туғилган Ш.Ж. ўзи раҳбарлик қилаётган «Ж.М.Т.» МЧЖ биносига 800 хонадонни табиий газ билан таъминлаб келаётган «Жаҳонобод-Миркан» табиий газ тармоғидан ноқонуний тарзда тармоқ тортиб келган. У ўғирганлан газ орқали 4 та йирик хумдонда оҳак маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган. 

Ҳисоб-китобларга кўра, Ш.Ж. томонидан давлат буджетига жами 2,4 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: