18:16 | 15.05.24

                       

Самарқандда усталар «котлован» қазиётганда қўшнининг уйи қулаб тушди

Самарқандда усталар «котлован» қазиётганда қўшнининг уйи қулаб тушди (видео).

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида «котлован» — ҳандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам ҳандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

«Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: