11:43 | 30.05.24

                       

Самарқандда «Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди (фильм трейлери)

25 май куни Самарқанддаги «Мўжиза» амфитеатрида «Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг ёпиқ премьерасига 4000 одам ташриф буюрган.

25 май куни Самарқанд шаҳридаги «Мўжиза» амфитеатрида Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинган «Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Премьерага 4000 одам ташриф буюрган.

Фото: Ўзбекистон Кинематография агентлиги
Фото: Ўзбекистон Кинематография агентлиги

Премьерада вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Агентлик директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги фильм ижодий гуруҳи, журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фильм Аштархонийлар даврида Самарқанд хокими бўлган саркарда ва Регистон ансамбли асосчиси Ялангтўш Баҳодир ҳақида. Фильмда чет эллик актёрлар ва каскадёрлар жамоаси иштирок этган. Хусусан, «Ялангтўш» фильмида таниқли режиссер Ридли Скотнинг «Наполеон» тарихий фильмида иштирок этган Nomad Stan’s каскадёрлар жамоаси ҳам суратга тушган.

«Ялангтўш» фильми битта павильонда суратга олинган Марказий Осиёдаги биринчи фильм ҳисобланади. Яқин ойларда фильмнинг Ўзбекистон кинотеатрларида кенг намойиши режалаштирилган.

Фото: Ўзбекистон Кинематография агентлиги
Фото: Ўзбекистон Кинематография агентлиги
Фото: Ўзбекистон Кинематография агентлиги
Фото: Ўзбекистон Кинематография агентлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: