23:35 | 12.02.24
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференцияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатномасини ўқиб берди.
Самарқанд шаҳрида Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция (CMS CОP14) иштирокчилари конференцияси 14-йиғилишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Bugun.uz мухбири.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференцияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатномасини ўқиб берди.
Тадбирда юздан ортиқ масалалар муҳокама қилинади, жумладан:
Тадбир давомида ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари ҳолати тўғрисидаги биринчи глобал ҳисобот ўқиб эшиттирилди. CMS ижрочи котиби Эми Франкелнинг айтишича, ҳисоботда 400 га яқин хавф остидаги турлар мавжуд.
«Ҳозирда CMS рўйхатига киритилган турлар учун муҳим бўлган асосий биологик хилма-хиллик ҳудудларининг ярмидан кўпи қўриқланадиган ҳудуд мақомига эга эмас, бу аниқ бўшлиқларни кўрсатмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов қўшни давлатлар билан биргаликда долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
«Биз турли мамлакатлар ўртасидаги янги экологик йўлаклар ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак. Ахир табиат чегара билмайди ва бу жуда муҳим шиор. Амалий натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Самарқанд декларацияси қабул қилинади, унга кўплаб давлатлар қўшилади. Унда мазкур конвенцияга аъзо бўлган давлатлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар кўрсатилади», — деди вазир.
Тадбир доирасида 2024 йил 11 февралда тўртта ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди:
Вазир, шунингдек, Ўзбекистон мамлакатнинг экологик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган жами бешта халқаро грант ютиб олганини маълум қилди.
Тадбир МДҲда илк бор ўтказилмоқда. БМТ, Жаҳон банки, ЮНЕП, ФАО, GIZ, JICA, ГЭФ, WWF, МСОП, UNCCD, Қор қоплони, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи каби 130 дан ортиқ давлат ва ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, CМS конвенцияси 1979 йилда Боннда (Германия) имзоланган ва 1983 йилда кучга кирган. Конвенцияга 133 давлат аъзо. Ўзбекистон конвенцияни 1998 йил 1 сентябрда ратификация қилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: