10:00 | 05.04.24
Самарқанддаги School 21'да IТ мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул бошланди. Мактаб 26 кунлик саралаш давомида IТ дунёси билимларини ўрганиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади.
Самарқанддаги School 21 рақамли технологиялар мактаби IТ-мутахассисликлар бўйича 2024 йил 15 апрель ва 27 май кунлари режалаштирилган баҳорги саралаш босқичларига янги қабул бошланганлигини эълон қилади.
Мактаб 26 кунлик саралаш давомида IТ дунёси билимларини ўрганиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади. Бу ерда иштирокчилар C дастурлаш тилини ўрганади, ўз ўйинларини яратади, IТ-лойиҳаларни тайёрлайди ва жамоавий иш кўникмаларини шакллантиради. Интенсив дарслар тугаганидан сўнг, асосий таълимга энг яхшилар сараланади.
School 21 мактабида ўқиш ва IТ мутахассислигини олиш имконияти 18 ёшдан ошганлар учун амал қилади. Ўқув дастури C тилида тизимли дастурлаш, C++ да объектга йўналтирилган дастурлаш, компьютер тармоқлари, алгоритмлар, SQL’да маълумотлар базалари, Java, Python, Golang’да амалий дастурлаш ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш, Frontend, Backend, ML & DC, Big Data, GameDev каби турли йўналишларни ўз ичига олади.
Мактабга киришда аввалги иш тажрибаси ёки таълим даражаси талаб этилмайди. Мактаб иштирокчиларининг ярмидан кўпи дастурлаш тажрибасисиз ўқишни бошлайдилар, аммо «peer to peer» ўқитиш методикаси туфайли малакали IТ мутахассиси бўлиш мумкин. Асосийси, мотивация ва ривожланиш истаги мавжудлиги.
Декабрь ойида кампус очилганидан бери Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Навоий ва бошқа турли вилоятлардан 400 дан ортиқ иштирокчилар Саралаш интенсивидан ўтдилар. Саралаш интенсиви натижаларига кўра, март ойида бошланган Асосий таълимгада 100 киши танланган.
Асосий таълим иштирокчилари аллақачон ҳамкорлар билан учрашишга муваффақ бўлишди.
Бу ерда асосий таълимнинг ажралмас қисми ҳамкор компанияларда уч ойлик амалиётдир. Амалиёт бошлангунига қадар талабалар бир нечта талаб қилинадиган дастурлаш тилларини ўзлаштиради ва ўз билимларини амалда қўллаш имкониятига эга бўлади.
Бундан ташқари, School 21 талабаларга ўзларининг мақсадларини аниқлашга, суҳбатга тайёргарлик кўришга ва янги жамоаларда муваффақиятли ишлаш учун мослашишга ёрдам беради.
Shool 21 да ўқитишнинг асосий йўналиши амалий муаммоларни ҳал қилиш, кучли дастурлаш кўникмаларини эгаллаш ва замонавий IТ мутахассиси учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган.
Иштирокчилари бир-бири билан ўзаро алоқада бўлишади ҳамда якка тартибда ва гуруҳ бўлиб IТ лойиҳаларини яратади. 1,5-2 йиллик асосий таълим давомида иштирокчилар малакали IТ-муҳандисларга айланади ва ўз мутахассисликларини муваффақиятли амалга оширадилар.
Ўқиш учун ариза онлайн тарзда мактабнинг веб-сайтида топширилиши мумкин.
School 21 биноси Самарқанд шаҳрида, Ибн Сино кўчаси, 17а уйда жойлашган.
Реклама
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: