7:59 | 07.03.24

                       

Самарқандлик 16 ёшли қиз фоҳишаликка мажбурлангани айтилмоқда

Болалар омбудсманига Самарқанднинг Пастдарғом туманида яшовчи қиздан мурожаат келиб тушди. У Қашқадарёда фоҳишаликка мажбурланганини айтмоқда.

Болалар омбудсмани котибиятига Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 2008 йилда туғилган А.Д. (қиз) дан мурожаат келиб тушди.

Қизнинг билдиришича, у уйидаги тазйиқ ва яқинлари уни тушунмаслиги туфайли уйдан чиқиб кетган. Сўнг бир таниши уни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги қандайдир хонадонга олиб борган, мазкур хонадон эгаси бўлган аёл эса уни фоҳишаликка мажбур қилган, лекин муайян вақтдан кейин у ердан қочиб кета олган ва кўмак сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди. Текширув натижасида 5 март куни Г.Н. га (аёл) нисбатан Жиноят кодекси 131-моддаси, 4-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича боланинг манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: