18:23 | 15.02.24

                       

Санкт-Петербургдан Водийга қўшимча рейслар қўйилди

«UzAirways» Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортидан Фарғона ва Наманганга қўшимча рейсларни йўлга қўяди. Рейслар Наманганга 21, Фарғонага эса 17 февралдан бошлаб йўлга қўйилади.

Фарғонага 17 февралдан бошлаб рейслар сонини ҳафтасига 2 тадан 3 тагача оширилади. Бундан ташқари, сешанба ва жума кунлари амалга оширилган рейсларга шанба кунлари қўшимча рейслар қўшилади. Санкт-Петербургдан Фарғонага шанба кунлари парвоз 16:05 да, Фарғонага 23:10 да қўниш режалаштирилган. Парвоз давомийлиги 5 соат 5 дақиқа бўлади.

Маълумотларга кўра, Наманганга мунтазам рейслар 21 февралдан бошланади, улар ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилади. Жадвалга кўра, Пулково аэропортидан учиш 14:55, Наманганга қўниш 21:55 га белгиланган. Учиш вақти 5 соатни ташкил қилади.

Кўрсатилган вақтлар ҳар бир аэропортнинг маҳаллий вақтига мос келади.

Бундан ташқари, Санкт-Петербург Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига, жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Термизга ҳам рейсларни амалга оширади. 2023 йилда Пулково аэропорти ва Ўзбекистон йўналишлари ўртасидаги рейсларда 450 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ўз йўналишлари тармоғида 50 дан ортиқ йўналишларни таъминлаб, Пулково аэропортида етакчи хорижий авиаташувчилар учлигига киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ички рейсларда парвозга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.