21:57 | 11.06.24

                       

Саудия Арабистонида биринчи марта сузиш кийимлари намойиши бўлди

Саудия Арабистонида биринчи марта сузиш кийимлари намойиши бўлди. Аксарият моделлар очиқ кийинган ҳолда саҳнага чиқишган.

Тарихда биринчи марта Саудия Арабистонида чўмилиш костюмлари моделлари намойиши бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, бу ўн йилдан камроқ вақт олдин аёллар тўлиқ баданли абая кийишлари керак бўлган мамлакат учун янги қадамдир.

Ҳовуз бўйидаги шоуда марокашлик дизайнер Ясмина Канзалнинг иши, асосан қизил, беж ва кўк рангдаги костюмлар намойиш этилди.

Аксарият моделларнинг елкалари очиқ бўлиб, баъзиларининг беллари қисман кўринган.

«Тўғри, бизнинг мамлакатимиз жуда консерватив, лекин биз араб дунёсини ифодаловчи нафис сузиш кийимларини кўрсатишга ҳаракат қилдик», — деди Канзал.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: