9:54 | 16.01.24

                       

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов вафот этди

Ислом Жасимов 31 йил давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда Савдо-саноат палатаси расмий ахборот канали.

Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган. 1986-2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.

1993 йилда «Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи», 2001 йилда «Шуҳрат» медали ва 2017 йилда «Дўстлик» ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда – қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун «МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги» медали билан тақдирланган.

«Ислом Жасимов сўнгги манзилга 16 январь куни “Ислом ота” жомеъ масжидида пешин намози вақтида кузатилади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: