22:54 | 06.02.24

                       

Сенат: ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажми 1,5 фоизга қисқартирилади

Атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 1,5 фоизга қисқартириш, чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш, қурилиш майдонига ва унга кириб-чиқиш йўлларига сув сепадиган осма ёмғирлатгични ўрнатиш мажбурий этиб белгилаш масалалари назарда тутилмоқда.

Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш, қурилиш майдонига ва унга кириб-чиқиш йўлларига сув сепадиган осма ёмғирлаткични ўрнатиш мажбурий этиб белгилаш устида иш олиб борилади.

Бу «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз ифодасини топган.

Унда «Яшил энергия» манбалари салмоғини ошириш мақсадида жорий йилда хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 минг 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини ишга тушириш кўзда тутилган.

Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси мажлисида шу масалага эътибор қаратилиб, бу энергетик барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

«Яшил» иқтисодиётга ўтишни таъминлаш учун қулай шароитларни янада кенгайтириш мақсадида «яшил» сертификатлар айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши ҳам лойиҳада назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, сув ресурсларини тежаш мақсадида йирик каналларни бетонлаштириш, сувни бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳага хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 1,5 фоизга қисқартириш, чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш, қурилиш майдонига ва унга кириб-чиқиш йўлларига сув сепадиган осма ёмғирлатгични ўрнатиш мажбурий этиб белгилаш масалалари назарда тутилмоқда.

2024 йилда яшил боғлар сони 444 тага етказилади, яшиллик даражаси 12,4 фоизга олиб чиқилади, 112 та йирик саноат корхоналарининг ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда 2,1 миллион туп кўчатдан иборат «яшил белбоғ» лар барпо этилади. Республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 3,65 миллион гектарга етказиш чораларини кўриш вазифа қилиб белгилангани экологик барқарорликни таъминлайди.

Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган вазифалар доирасида денгизнинг қуриган тубида қўшимча 100 минг гектар яшил майдонлар барпо этилади. Бу иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш, биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: