12:28 | 30.03.24

                       

Сенат “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни маъқуллади

Бугун 30 март куни Тошкент шаҳрида Олий мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Видеоконференцалоқа шаклида ўтаётган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилинмоқда.

Хусусан “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Сенат аъзолари томонидан муҳокама қилинди.

Амалдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонун 1999 йилда қабул қилинган бўлиб, унда назарда тутилган бир қатор қоидалар эскирган ва бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Жумладан, мавжуд тартибга солиш механизмлари ва атамалар ўз аҳамиятини йўқотганлиги сабабли амалиётда нотўғри талқин қилиш ҳолатлари ва соҳанинг ривожланишига тўсиқлар пайдо бўлмоқда.

Соҳага оид бир нечта қонун мавжуд бўлиб, уларнинг тегишли нормаларини тизимлаштириш зарурати мавжуд. Шу сабабли “Алоқа тўғрисида”ги Қонун ва 1999 йил таҳриридаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа 13 та қонун ёки улардаги нормалар бекор қилинмоқда.

Янги таҳрирдаги Қонун етакчи хорижий тажриба ва илғор халқаро стандартлар, шу жумладан Халқаро электр алоқаси иттифоқи тавсияларига асосан ишлаб чиқилди. Янги таҳрирдаги “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунсенаторларнинг қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қонун қабул қилингач, бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлиши белгиланмоқда. Афсуски, янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримларида тегишли инфратузилма кўзда тутилмаганлиги сабабли қайта қурилиш ишларини олиб боришга тўғри келмоқда.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, айрим тоифадаги фойдаланувчилар ёки ҳудудлар аҳолиси учун арзонлаштирилган тарифлар қўллашнинг асоси киритилмоқда.

Таъкидлангандек, мазкур Қонун билан аҳолига ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилади.

Жумладан, бугунги кунда янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримларида тегишли инфратузилма кўзда тутилмагани сабабли қайта қурилиш ишларини олиб боришга тўғри келмоқда. Ушбу оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида бундан кейин бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади.

Хусусан, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилади. Операторларга телекоммуникация инфратузилмаси объектларидан биргаликда фойдаланишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, Қонун билан телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Қонунга кўра энди банк, тўлов тизими, тўлов ташкилоти, электрон тижорат платформаси иловалари орқали хизматларни кўрсатишда телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш учун лицензия талаб этилмайди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Қонун нормалари Конституцияга мослаштирилиб, телекоммуникациялар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш эканлиги белгилаб қўйилмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, Қонуни қабул қилиниши телекоммуникация инфратузилмасидан самарали фойдаланиш имкониятини яратиш орқали хизматлар қамрови ва сифатини оширишга хизмат қилади.

Музокаралардан сўнг Қонун маъқулланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: