20:22 | 01.11.23 2060

Сергелидаги портлаш метро бекатига зарар етказган

Bugun.uz бекатга қандай зарар етгани ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди.

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада 2023 йилнинг 28 сентябр куни портлаш содир бўлганди. Портлаш оқибатида 17 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган. Bugun.uz қўлга киритган сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида нафақат аҳоли хонадонлари ва биноларга, балки Тошкент метрополитенининг ер усти йўналиши «Турон» (13-бекат) бекатига ҳам қисман зарар етган.

Портлаш оқибатида метро бекатининг «облицовка»лари тушиб кетган, станциядаги хизмат хоналари шифтига енгил («штукатурка»лари тўкилган) зарар етган, Ariston сув иситгичлари тушиб кетган. Бекатда таъмирлаш ишлари ўтказилиб, оқибатлар бартараф этилган.

Қайд этиш керак, Тошкент метрополитени «Ер усти ҳалқа йўли»нинг Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) бекатларининг ёпилиши ҳақиқатан ҳам қурилиш ишларининг якуний босқичи билан боғлиқ бўлиб, бекатлар ёпилишининг портлаш оқибатида юз берган ишлар билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ.

Bugun.uz манбаси ҳозирда 11 ва 12-бекатларнинг ўртасида жойлашган темир йўл «стрелка»си лойиҳа бўйича 13-станцияда жойлашган бўлиши ва айнан шу ишларни амалга ошириш учун бекатлар вақтинча ёпилишини маълум қилди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 251
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 395
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 434
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 229
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 463
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 338