10:10 | 11.01.24

                       

Шаҳрам Ғиёсовнинг 13 январ кунги жанги. Бокс

Шаҳрам Ғиёсов ва Пабло Сезар Кано иштирокидаги 13 январ кунги бокс жанги. Натижалар ва рақамлар

Шаҳрам Ғиёсов ҳамкорлик қилувчи «Мир Бокса» промоутерлик компанияси вакилининг хабарига кўра, Шаҳрам Ғиёсов ўз фаолиятидаги ўн бешинчи жангини шу йилнинг январида ўтказади. Жанг санаси 2024 йилнинг 13 январ куни экани айтилган ҳамда жангда ҳамюртимизга мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано рақиблик қилади.

Шаҳрам Ғиёсов.
Фото: WBA

Натижа ва рақамлар:

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасида эса муддатидан илгари ғалабага эришган.

Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказиб, уларнинг 35 тасида ғалабага эришган. 8 та жангда эса мағлуб бўлган ва 1 та жангида дуранг қайд этилган. Эьтиборлиси шундаки, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга  чиққан, лекин, ҳар икки жангда мағлубиятга учраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: