12:45 | 07.03.24

                       

Шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тарифга ўтказилади

20 мартдан Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тарифга (фақат бир зона)ўтказилади. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.

Шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари 20 март санасидан ягона тарифга (фақат бир зона) ўтказилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширади.

Масалан, эндиликда «Тошкент–Бекобод–Тошкент йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, Тошкент–Хожикент–Тошкент йўналиши 10 000 сўм. Юқоридаги жадвал орқали тарифлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, электрон тарзда (АТТО) тўлов қилмоқчи бўлган йўловчилар нахд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўмга кам тўлашлари мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: