23:15 | 23.05.24

                       

Шахрисабзда корхонани қасддан банкрот қилган шахслар қўлга олинди

Шахрисабзда корхонани қасддан банкрот қилган шахслар қўлга олинди. Улар корхонадаги 1,2 млрд сўмни тарон-тарож қилиб, 719 млн сўмни бошқа корхона балансига ўтказиб юборишган.

Шаҳрисабзда корхонани қасддан банкротликка олиб келган МЧЖ масъул шахслари қўлга олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.П.» ва «Б.П.» МЧЖ масъул шахслари жами 14 та корхонадан олинган умумий қиймати 1,3 млрд сўмлик дори воситаларини пулини бермаслик мақсадида «С.П.» МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлик ҳолатига келтириб, 1,2 млрд сўмлик дори воситаларини нақд пулга сотиб талон-тарож қилганликлари аниқланган. Шунингдек «С.П.» МЧЖнинг 719 млн сўмлик тиббиёт ускуналарини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан «Б.П.» МЧЖ балансига ўтказиб юборгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: