19:43 | 25.02.24

                       

Шаҳрисабзда мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи муштлашди

Шаҳрисабзда мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи муштлашди. Ҳозирда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, деб маълумот берди Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳокимлик муносабатига кўра, мазкур ҳолат масъуллар томонидан ўз вақтида назоратга олинган. Шаҳрисабз шаҳар «Камолот» МФЙ, Ипак йўли кўчаси 160/8-уйда яшовчи фуқаро Ш.Кенжаев 19 феврал куни вилоят ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, шу куни соат 10:45 ларда Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли ўрта умум таълим мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Кенжаев дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнагани учун уларга дарсга киришларини гапириб, мактаб синфхонасига киргизмоқчи бўлган.

Шу пайтда 10-«Ф» синф ўқувчиси Ж.Боқиев Ш.Кенжаевга  қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Ш.Кенжаев ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва уни урган, шунда ўқувчи ҳам Ш.Кенжаевнинг юзига мушт туширган.

Ҳозирда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар  текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: