15:15 | 20.09.23 1034

Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 19 сентябр куни Ню-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозаралари доирасида ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда  Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий вазифа ва мақсадларни рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, биргаликда қарийб 140 та дастур ва лойиҳа муваффақиятли амалга оширилаётгани, Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 6 та резолюцияси қабул қилингани айтиб ўтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, учрашувда  Оролбўйи минтақаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун махсус Траст фонди фаолият юритилаётгани таъкидланган.

Бош котиб янги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига киритилган мақсад ва вазифаларнинг кўламдорлигини, улар Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўлиқ ҳамоҳанглигини алоҳида қайд этган ҳамда БМТ ва унинг барча институтлари ушбу дастурий ҳужжатни амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар якунида эса Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жо Байден билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 416
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 774
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1116
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 872
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 468
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 956