18:06 | 14.09.23 535

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйича халқаро медиа-платформа яратишни таклиф қилди

Платформада бутун Марказий Осиё учун контент яратилиши айтилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳатлашув учрашувида халқаро медиа-платформа ишлаб чиқиш таклифини берди. Бу ҳақида «Sputnik Ўзбекистон» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«’Марказий Осиёнинг тарихи ва маданияти. Ягона ўтмиш ва умумий келажак’, деб номланади. Унда бутун минтақа учун контент яратилади. Бунга олимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинади. Бу ўзаро тушуниш ва минтақавий ўзига хосликни мустаҳкамлашга хизмат қилади», – дея яратилувчи платформа ҳақида умумий маълумот бериб ўтган Президент.

Душанбеда бўлиб турган Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро муносабатлари, савдо ва иқтисодиёт, транспорт, яшил иқтисодиёт, энергетика, сув ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларида нутқ сўзлаган. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши курашиш юзасидан ўз позициясини баён этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон билан учрашганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 327
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 734
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1083
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 837
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 448
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 937