10:21 | 02.11.23

                       

Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макрон билан учрашди

Икки давлат раҳбари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди.

Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани, Президент Шавкат Мирзиёев эса у билан учрашиш учун Самарқандга кетгани ҳақида хабар берилганди. Кеча, 1 ноябр куни икки давлат раҳбари Самарқандда учрашиб, тунги шаҳарни сайр қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати 
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Макрон ва Мирзиёев UNESCO’нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон мажмуасига ташриф буюрган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Сайр давомида Франция президентига Регистон майдонининг тарихи, ноёб нақшлари, у билан боғлиқ шахслар ва қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб берилган. Мажмуанинг улуғворлиги ва гўзаллиги меҳмонларда завқ уйғотгани таъкидланган. Бу ерда Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон биргаликда суратга тушган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг, президентлар «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасида бўлган. Улар ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтгани, Самарқанд жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун ҳам халқаро саммит ва туризм марказига айланиб бораётгани қайд этилган. Меҳмонларга, шунингдек, ўзбек халқининг бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан, олий даражадаги музокаралар бугун, 2 ноябр куни бўлиб ўтади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: