19:27 | 10.11.23

                       

Шавкат Мирзиёев Италия президенти билан Кўксаройда дарахт экди — фото

Шунингдек, икки давлат раҳбари стратегик шерикликни ривожлантиришга қаратилган қўшма баёнот қабул қилди.

Италия президенти Сержо Маттарелла расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилганди. Ташриф давомида бугун Шавкат Мирзиёев ва Сержо Маттарелла иштирокида Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, президентлар биргаликда эккан арча икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Италиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва стратегик шериклиги кенгайиб бораётганининг рамзи бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган қўшма баёнот қабул қилинган. Давлат раҳбарлари ҳузурида дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим ҳамда таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувлар имзоланган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев ва Эммануэл Макрон Самарқандда дарахт экди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: