14:00 | 13.09.23 827

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга боради

Давлат раҳбари Жо Байденнинг таклифига кўра илк бор ўтказилаётган Марказий Осиё ва АҚШ (CА5+1) давлат раҳбарларининг мулоқотида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-сессиясида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Бундан ташқари, АҚШ президенти Жо Байден таклифига биноан биринчи марта Марказий Осиё ва АҚШ (CА5+1) давлат раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари етакчилари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент 2023 йилнинг 22-23 август кунлари Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга сафар қилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 911
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 850
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 529
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 436
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1137
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 933