20:06 | 08.11.23 560

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масаласини ҳам кўриб чиққан.

Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат раҳбари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиққан.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги мулоқот ва алмашинув фаол давом эттирилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми, тўғридан-тўғри авиақатновлар сони, сайёҳлар оқими ортиб бораётгани эътироф этилган. Хусусан, Ўзбекистонда 2023 йилнинг бошидан буён Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида 500 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри сармоя жалб қилиниб, 200 дан зиёд корхона ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда савдо, саноат, инновациялар, энергетика, транспорт, таълим, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳа ва дастурларни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланган.

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 76
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 398
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1956
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 853