16:07 | 25.12.23

                       

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқади.

25 ва 26 декабр кунлари МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кўп йиллардан буён декабрь ойи охирида Санкт-Петербургда тўпланиб келаётган давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотнинг анъанавий формати ҳисобланади. Россия Президенти Владимир Путин бундай саммитларни «дўстона даврадаги» суҳбатлар сифатида тавсифлаган, саммит кун тартибидан минтақавий ва халқаро масалалар муҳокамаси ўрин олган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: