16:35 | 16.10.23

                       

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Президент UNWTO'нинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди.

16 октябр куни Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ушбу вилоятга ташрифини янги кўринишда таъмирланаётган Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаган.

Ташриф давомида Президент UNWTO’нинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Шунингдек, ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: