10:08 | 11.01.24

                       

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 январ куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Стратегияни Ўзбекистонда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган 2024 йилда амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятларни шакллантириш, фан, инновациялар ва IT соҳасини ривожлантириш, «яшил» ва рақамли технологияларни жорий қилиш каби йўналишларда ички захираларни янада самарали ишга солиш ва хорижий ҳамкорлар билан шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: