11:00 | 16.11.23

                       

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Ташриф давомида президент газни қайта ишлаш, чарм саноати ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини кўздан кечиради.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастури кенг кўламли бўлиб, давлат раҳбари иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳаларини кўздан кечиради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш ва ёшлар масалаларига эътибор қаратилиши белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: