11:30 | 14.09.23

                       

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Давлат раҳбари Марказий Осиё етакчиларининг бешинчи маслаҳат учрашувида қатнашади.

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев амалий ташрифи давомида Душанбеда Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этади. Шунингдек, Президент икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга бориши ва у ерда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-сессияси ҳамда Марказий Осиё ва АҚШ (CА5+1) давлат раҳбарларининг мулоқотида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: